Янгиликлар
Фермерлар фаолиятига назар
Маълумки, инсонларнинг полиз ва гушт махсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондириш ва бозор расталарини арзон ва сифатли махсулотлар билан таъминлашда фермерларнинг ўрни беқиёс.
Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, ерга бўлган муносабатларда фермерларнинг мустақиллигини таъминлаш ва улар фаолиятини эркин молиялаштирилишида банк-кредитларидан фойдаланишда кенг имкониятлар яратиш мақсадга мувофиқдир.
Шунга кўра, фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга ҳуқуқларини тушунтириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фермер хўжаликлари муаммоларини аниқлаш мақсадида жойларда “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 24 июнь куни вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва Адлия вазирлигининг масъул ходими томонидан Шаҳрисабз туманида фермерлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан фермерларга соҳа фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқлари тушунтирилди.
Ўтказилган учрашувлар якунида фермерларнинг соҳага оид мурожаатлари ҳамда муаммо ва таклифлари тингланиб, акция доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.