Янгиликлар
Фермер адлия эътиборида
Сўнги пайтларда мамлакатимиз ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий соҳаларини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар мобайнида қишлоқ хўжалиги соҳасига берилаётган эътибор бугунги кун фермерларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, соҳа фаолиятида эркинликни таъминлаш ва бюрократик тўсиқларни йўқ қилиш ҳамда уларга янада кенг имкониятлар яратишни талаб қилади.
Шу ўринда, Ўзбекистон Репсубликаси Адлия вазирининг ташаббуси билан фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида уларга ҳуқуқларини тушунтириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фермер хўжаликлари муаммоларини аниқлаш бўйича сўровлар ўтказиш ҳамда соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш мақсадида жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси ўтказилиши белгиланган.
Шунга кўра, вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва Адлия вазирлигининг масъул ходими томонидан жорий йилнинг 24 июнь куни Яккабоғ туманидаги боғдорчилик фермер хўжалиги фермерлари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан фермерларга соҳа фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқлари тушунтирилди.
Ўтказилган учрашувлар якунида фермерларнинг соҳага оид муаммо ва таклифлари тингланиб, акция доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.