Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

“E-qaror” электрон тизимининг қулайлиги ва афзаллиги


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Т.Имомбердиев ҳамда Ижтимоий-иқтисодий соҳада хуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими етакчи маслаҳатчиси Ш.Баҳронов томонидан “Олтин воҳа” радиоси орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4551-сон қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида тўғридан-тўғри радио эфири орқали “Президент қарорлари–ҳаётда ва назоратда” эшиттириши орқали чиқиш қилди.

Эфирда қарор ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Давергеодезкадастр” қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги зиммасига бир қатор вазифалар юклатилганлиги ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон–“E-qaror” тизими жорий йиқилиниб, жорий йилнинг январь - май ойларида Қашқадарё вилоятида “E-qaror” электрон тизимини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилганлиги ва унда вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар мазкур тизим орқали электрон тарзида шакиллантирилиб, унинг фойдали ва афзаллик жиҳатлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ташаббуси билан фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида уларга ҳуқуқларини тушунтириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фермер хўжаликлари муаммоларини аниқлаш бўйича жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Тингловчилардан келиб тушган мурожаатлар юзасидан мутахассислар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.