Янгиликлар
Президент сайлови
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан туман Кадастр бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг мазмун-моҳияти мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эгалиги, мамлакатимизнинг барқарор тараққиёти ҳамда халқимиз турмуш фаровонлигини, ёрқин келажагини кафолатлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга сиёсий жараённи юксак даражада ташкил этиш мақсади сари қўйилган навбатдаги муҳим қадам эканлиги тушунтирилди.