Янгиликлар
Муҳим сиёсий жараён
Марказий сайлов комиссияси қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастури тасдиқланди.
Ушбу дастур доирасида Муборак туман адлия бўлими томонидан туман Бандликка кўмаклашиш марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, сайлов қонунчилигини Ватан келажагига даҳлдорлиги мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Шунингдек, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эгалиги, мамлакатимизнинг барқарор тараққиёти ҳамда халқимиз турмуш фаровонлигини, ёрқин келажагини кафолатлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга сиёсий жараённи юксак даражада ташкил этиш мақсади сари қўйилган навбатдаги муҳим қадам эканлиги тушунтирилди.