Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Фарзанд – оила қувончи, Ватан ва жамият таянчи


Фарзанднинг соғлом, илмли, имонли ва иродали бўлиб улғайиши нафақат ота-она, балки  давлатимизнинг ҳам эзгу мақсадларидан биридир. Шу боис мамлакатимизда истиқлолнинг илк кунлариданоқ баркамол авлодга юксак эътибор ва беқиёс ғамхўрлик кўрсатилмоқда.
Азиз фарзандларимизнинг жисмонан соғлом, ақлан баркамол ва ҳар томонлама салоҳиятли этиб вояга етказиш барчанинг бирдек улуғ мақсадидир.

Шаҳрисабз туман адлия бўлими ва туман ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан Шаҳрисабз тумани Муминобод МФЙ, Муминобод қишлоғида яшовчи "Аёллар дафтари"га киритилган У.Бнинг 3 нафар фояга етмаган фарзандларига туғилганлик гувоҳномаси олмаганлиги юзасидан қилган мурожаати ўрганилиб, жорий йилнинг 23 июнь куни фуқаро У.Бнинг 3 нафар вояга етмаган фарзандларига туғилганлик гувоҳномалари берилишига амалий ёрдам берилди.