Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Президент сайлови ва унинг аҳамияти


Жорий йилда давлатимиз ва халқимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Бу барча даражадаги сайлов комиссияларининг зиммасига улкан масъулият юклайди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимини тизимли асосда шакллантириш муҳим вазифа сифатида белгиланган.

Мамлакатимиз сайлов тизимини ислоҳ қилиш ва янада демократлаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қонунчилигимизни сайлов ҳуқуқига оид халқаро стандартларга уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаш даркор.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича Касби туман адлия бўлими томонидан 2021 йил
23 июнь куни туман Халқ таълими бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ва унинг ўтказилиши ҳақида тушунтирилди.