Янгиликлар
“Фермерга мадад” ҳуқуқий акция
Дарҳақиқат, истиқлол йилларида барча соҳалар қаторида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, саноат соҳасини модернизация қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, мақсадли дастурлар ижроси, қишлоқ хўжалиги соҳасини қўллаб-қувватлаш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Бу борада адлия ораганлари томонидан ҳам бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, Адлия вазирининг жорий йил 24 майдаги “Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясини ўтказиш тўғрисидаги буйруғига асосан, Қарши туман адлия бўлими томонидан тумандаги фермерлар билан учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувда, акция доирасида фермерларнинг ҳуқуқлари тушунтирилиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда фермерларнинг мурожаатлари тингланди ҳамда соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар инобатга олинди.
Шунингдек, уларга соҳага оид тарқатма материаллар тарқатилди.