Янгиликлар
“Фермерга мадад” ҳуқуқий акция
Сўнгги вақтларда фермерларнинг айрим мансабдор шахслар томонидан ҳуқуқлари бузилаётганлиги (шартномалар тузишда мажбурлаш, рухсатисиз банкдаги пул маблағларини ўзбошимчалик билан олиб қўйиш, ҳомийлик ишларига мажбурий тартибда жалб қилиш, мажлислар ҳамда бошқа оммавий тадбирларда фермернинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш), банклар томонидан субсидия, кредит ажратилмаётганлиги, шунингдек, етишитирилган маҳсулотларни сотиш бўйича тузилган шартномалар асосида пул маблағлари тўлаб берилмаётганлиги ёки ўз вақтида қопланмаётганлиги ҳолатлари бўйича Адлия вазирининг ташаббуси билан “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси ўтказилиши белгиланган эди.
Шунга кўра, Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 23 июнь куни акция доирасида фермерлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда, фермерларга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволини ўрганиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш орқали соҳани тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш, “Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери” сифатида уларнинг иқтисодиёт ва жамиятдаги мавқеини ошириш мақсадида жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида соҳадаги муаммо ва камчиликлар ўрганилиши таъкидланди.
Учрашув давомида фермерларнинг таклифлари тингланиб уларга тушунтиришлар берилди.