Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида учрашувлар ўтказилмоқда


Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, фермерларга тўлақонли эркинлик яратиш ҳамда соҳа фаолиятида бюрократик тўсиқларни бартарф этиш бўйича ўтказиб келинаётган “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасидаги учрашувлар жорий йилнинг 23 июнь куни Шаҳрисабз туманида ташкил этилди.

Шаҳрисабз туман адлия бўлими ходимлари акция доирасида тумандаги фермерлар билан учрашиб, уларнинг соҳа фаолиятидаги муаммолари
ва таклифлари билан қизиқишди.

Шунингдек, фермерларга қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан ҳамоҳанг соҳа фаолиятини янада ривожлантириш бўйича нималар қилиш кераклиги ҳақида фикр алмашилди.

Туман адлия бўлими ходими томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида фермерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг эркинлигини таъминлаш йўлида қилинаётган ишлар ҳақида тушунтиришлар берилиб, фермерларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.