Янгиликлар
“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси давом этмоқда
Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосари, Адлия вазирлигининг масъул ходими Қарши туманидаги чорвачилик ва туяқушчилик фирмасида бўлиб, бугунги кунда аҳолини гуштга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш ҳамда бозор расталарини сифатли ва арзон гушт махсулотлари билан таъминлашда ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган соҳа вакиллари фаолиятини янада яхшилаш мақсадида уларга яратилаётган имкониятлар ва бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида фикр алмашдилар.
Шу билан бирга, чорвачилик ва туяқушчилик фаолиятида соҳа вакилларининг ҳуқуқлари ҳақида тушунтиришлар берилиб, уларнинг фаолиятини янада яхшилаш ва чорвачилик соҳасида Ўзбекистоннинг ҳар қандай шароитига чидамли янги зотларни кўпайтириш йўлидаги режалари мақўлланди.
Учрашув давомида масъуллар томонидан “Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ва бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилиб, фермерларнинг соҳага оид муаммолари ва таклифлари тингланди ҳамда соҳа фаолиятидаги бюрократик тусиқларни бартараф этиш, соҳа фаолиятида чинакам мустақилликни таъминлашда адлия органлари фермерга мададкор эканлиги ҳақида тушунтирилди.