Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасидаги учрашувлар


Адлия вазирининг ташаббуси билан фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва улардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида ўтказиб келинаётган “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасидаги учрашув жорий йилнинг 22 июнь куни Косон туманида ташкил этилди.

Мазкур учрашувда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, Адлия вазирлигининг масъул ходими, Косон туман адлия бўлими бошлиғи ва тумандаги фермерлар иштирок этишди.

Масъул ходимлар бевосита фермер хўжаликларининг экин далаларига бориб, ўтган йилга нисбатан бу йилда ёғингарчиликларнинг кам бўлганлигига қарамасдан ҳосил етиштираётган фермерларнинг машаққатли меҳнатларию жонкуяр фидойилигининг гувоҳи бўлишди.

Шундан сўнг, масъуллар томонидан фермерларга бугунги кунда соҳага оид олиб борилаётган жадал ислоҳотлар ва улардан кутилаётган натижалар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иновацион ёндашувлар ҳақида фикр алмашилди.