Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари адлия ҳимоясида


Мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимиз келажаги учун кўзланган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилгани билан эътиборлидир.

Юртимизда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга ҳамоҳанг тарзда фаолият юритаётган адлия органлари ҳам шу каби эзгу ишларни амалга оширишга камарбасталик қилмоқда.

Хусусан, Деҳқонобод туман адлия бўлимининг ўрганишлари натижасида жорий йил 21 майда киритилган тақдимномага асосан Деҳқонобод туман Касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан 21 нафар ўқувчиларга касбга ўқитиш курсини тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификатлар берилди ҳамда 464 нафар битирувчига буюртмага асосан давлат намунасидаги сертификатлар етказилиши таъминланди.