Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Сўраган эдингиз


Савол: Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган олий маълумотли мутахассисларга ёрдам пули ва компенсация берилиши ҳақида маълумот берсангиз?

Жавоб: Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаб берилади.

Тиббий олий таълим ташкилотини охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.

Бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайди ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими тегишлилиги бўйича олис ва чекка ҳудудда жойлашган бюджет ташкилоти ва (ёки) тиббиёт муассасасидаги фаолиятини 36 ойгача бўлган муддат ичида тўхтатган тақдирда, бошланғич ёрдам пули тўлиқ ҳажмда бюджетга қайтарилади, олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходимининг бюджет ташкилоти ва (ёки) тиббиёт муассасасидаги фаолиятини унинг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра тўхтатиши бундан мустасно.