Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

“Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда фермер хўжалигининг ўрни”


Ўзбекистонда ер ва сув муносабатларини такомиллаштириш, улардан фойдаланишда замонавий бозор механизмлари, инновацион ва ресурс тежовчи технологияларни жорий қилиш, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш асосида ҳосилдорлиги кам бўлган пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига юқори даромадли, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, аграр соҳанинг асосий таянчи ҳисобланган фермер хўжаликларини бозор талабларига мос равишда ривожлантириш, улар фаолиятидаги хатарларни бошқариш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Фермер хўжаликлари фаолиятида ишлаб чиқариш, маркетинг, молиявий, институционал ва персонал (инсон омили) билан боғлиқ хатарлар таъсирининг юқорилиги уларда ресурсларни йўқотиш, иқтисодий бой бериш, кўзда тутилган ҳажмда даромад ололмаслик ёки зарар кўриш каби муаммоларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Аграр соҳада энг катта муаммо – фермерларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида етарли билимга эга эмаслигидир. Тўғри, уларда куч-ғайрат, ташаббус, ерга меҳр бор, кўпчилигининг кўзи ёниб турибди. Лекин, афсуски, биргина хоҳиш билан биз юқори ҳосилдорликка ва пировард натижага эриша олмаймиз. Бизга қишлоқ хўжалиги технологияларини мукаммал эгаллаган, замонавий ишлаб чиқариш ва инновация усулларидан хабардор фермерлар сув билан ҳаводек зарур” – деб таъкидлайди.

Қишлок хужалигини баркарор равишда ривожлантириш, самарадорлигини юксалтириш учун уни янги кишлок хужалик машиналари, техникалари, транспорт ва кимёвий воситалар, минерал угитлар, ёкилги мойлаш материаллари курилиш материаллари, озука моддалари билан тулик ва мутаносиб равишда таъминлаб, мустахкам моддий-техника базасини барпо этиш керак.

Демак, кишлок хужалигининг келажакдаги ривожи даставвал унинг учун зарур булган ишлаб чикариш воситалари ишлаб чикарувчи саноат тармоклари фаолиятига бевосита, шунингдек аграр соханинг равнаки унга хизмат курсатувчи, яъни кишлок хужалиги корхоналарини ишлаб чикариш воситалари билан таъминловчи, тармокдаги машина- трактор ва бошка техникаларни таъмирловчи, хужалик объектларини курувчи, ирригация-мелиорация ва кимё, транспорт хизматларини бажарувчи тармоклар фаолиятига хам богликдир.

Булар эса ўз навбатида қишлоқ хўджалигининг бир бўғини керак бўлса асосий устуни ҳисобланган фермер хўжаликларининг бу борадаги салаҳиятига боғлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги Фармонига мувофиқ 2018-2021 йилларда фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш ушбу соҳани ривожлантириш бўйича устувор вазифа сифатида белгиланган.

Жумладан, 2020 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш дастурида кўп тармоқли фермер хўжаликларини ҳудудлар кесимида ташкил этиш мақсадлари баён этилган. Дастурга мувофиқ 11 минг 957 та фермер хўжалигида 12 минг 478 та лойиҳани амалга ошириш ҳамда 41 минг 135 та янги иш ўрни ташкил этиш назарда тутилган. 20 дан ортиқ турли йўналишни ривожлантиришга қаратилган ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 2 миллиард 228 миллион сўм ажратиш режалаштирилмоқда, бу эса фермер хўжаликларининг молиявий-иқтисодий, техник ва технологик салоҳиятини оширишга кўмаклашади.

Хориж ва мамлакатимизда тўпланган тажрибалар шуни кўрсатмокдаки, бозорнинг шаклланиш жараёни усиб бориши билан хўжалик субектлари томонидан иктисодиётни бошкариш омилларининг ахамияти хам ортиб боради. Кўпгина мамлакатлар тажрибаси шундан далолат берадики, бозор муносабатлари ривожланиши билан давлатнинг агросаноат тизими ва унинг алохида тармокларига мақсадга мувофик равишда таъсир этиш зарурати сакланиб колади.

Хулоса қилиб айтганда, бозор муносабатларини шакллантириш жараёнида кишлок хужалиги корхоналарини ислоҳ килиш ва шу асосда фермер хўжаликлари мехнатининг нуфузини ошириш кишлок хужалигини сифат жихатдан янги асосларда кайта тиклаш, озик-овкат муаммосини хал этиш, мамлакатимиз кишлок жойларида кулай иш хамда турмуш шароитларини таъминлаш энг асосий масалаларидан бири булиб белгиланган

.


Шахрисабз шаҳар адлия бўлими бошлиғи                              О.Э.Умаров