Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Сайёр қабул давом этмоқда


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, унга кўра, Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхоналари ташкил этилди.

Шунга кўра, Ғузор туман адлия бўлими, Бош вазир қабулхонасининг Ғузор туман бўлими, туман давлат солиқ инспекцияси, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан биргаликда тумандаги “Эшонқудуқ” МФЙда фуқаролар ва тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни қонуний ҳал этилишини таъминлаш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул жараёнида 2 нафар фуқаро ва 1 нафар тадбиркорнинг мурожаатларига жойида тушунтиришлар берилиб, 3 та мурожаат бўлим иш юритувига олинди.

Туман адлия бўлими ва ҳамкор ташкилотлар томонидан жойларда учрашувлар давом эттирилмоқда.