Янгиликлар
“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида учрашувлар ўтказилмоқда
Адлия вазирининг ташаббуси билан фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида уларга ҳуқуқларини тушунтириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фермер хўжаликлари муаммоларини аниқлаш бўйича сўровлар ўтказиш ҳамда соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш мақсадида жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида
“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси ўтказилиши белгиланган.
Шунга кўра, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосари ҳамда Адлия вазирлигининг масъул ходими томонидан жорий йилнинг 19 июнь куни Қарши туманидаги фермер хўжаликлари фермерлари билан учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашувда фермерларга бугунги кунда соҳага оид олиб борилаётган жадал ислоҳотлар улардан кутилаётган натижалар ҳақида фикр алмашилди.
Учрашув давомида Адлия вазирлигининг масъул ходими ҳамда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан фермерларга соҳа фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқлари тушунтирилиб, адлия органлари фермерга мададкор эканлиги яна бир бор таъкидланди.
Кун давомида ўтказилган учрашувлар натижасида фермерларнинг соҳага оид муаммо ва таклифлари тингланиб, акция доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.