Янгиликлар
Хотин-қизларга зўравонлик — маданиятли жамият учун доғ ...
Аёл зоти табиатан нозик хилқат ҳисобланади ва доимо хотин-қизлар эътибор ва ҳимояга эҳтиёж сезади.
Аммо ҳаёт ҳар-хил синовлар билан зарбалар етказиб, бир текисда давом этмайди. Айрим ҳолларда хотин-қизлар турли шафқатсизликларга ҳам дуч келади. Албатта, бундай ҳолларда уларнинг ҳуқуқлари умумий ҳуқуқий мезонларга мувофиқ ҳимоя қилиб келинган.
Бугун Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан видеоконференцалоқа режимида (ZOOM платформасида) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ–561-сон Қонуни
мазмун-моҳияти, аҳамияти ва уни қўллаш амалиёти бўйича тегишли мутахассислар билан ўқув-семинар ташкил этилди.
Мазкур ўқув-семинарда Адлия, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Қашқадарё вилоят бошқармалари, Қарши шаҳрида фаолият юритувчи “Психологик марказ” директори малакали психологи, Бандлик бош бошқармаси ҳамда мазкур давлат органларининг туман (шаҳар) бўлимлари ва туман (шаҳар)ларда тазйиқ ҳамда зўравонликка учраган хотин-қизлар иштирок этишди.
Тадбирда мутахасислар томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилгани ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисида ариза билан тегишли ваколатли органлар ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлиги, шунингдек, улар махсус марказларда, ишонч телефони орқали бепул ҳуқуқий маслаҳат олишлари ва ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш, ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиш тўғрисидаги ҳуқуқлари батафсил тушунтирилди.
Шунингдек, мазкур Қонун билан таянч тушунчалар яъни зўравонликнинг (жинсий, жисмоний, иқтисодий, руҳий) турлари, тазйиқ
ва зўравонликдан жабрланганларни ҳимоя қилиш, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш ҳамда ҳимоя ордери каби тушунчалар мазмун-моҳияти очиб берилди.
Тадбир давомида Косон тумани “Нартичуқур” МФЙда яшовчи фуқаро Д.О турмуш ўртоғи томонидан доимий равишда камситиб, жисмоний, руҳий зўравонликларга учраб келаётгани ва бу борада ордер олишда амалий ёрдам сўраб мурожати бўйича шу куннинг ўзида жойига чиқиб ўрганишлиги ҳамда ордер олишда амалий ёрдам берилиши таъминланиши белгилаб олинди.
Деҳқонобод тумани “Дўстлик” МФЙда яшовчи фуқаро Г.Мнинг ҳам турмуш ўртоғи томонидан жисмоний зўравонликларга учраб келаётгани ва бу борада ордер олишда амалий ёрдам сўраб мурожати бўйича фуқаро Г.Мга ҳимоя ордери олишда амалий ёрдам кўрсатилиши таъкидланди.
Тадбир қизғин бахс ва мунозаралар билан ўтиб иштирокчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.