Янгиликлар
“Ватан тақдири – менинг тақдиримда”
Ватан – азиз, Ватан – муқаддас. Ватан тақдирини ўз тақдири деб билган инсон эса ватанпарвардир. Ёшлар юрт келажаги, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи. Шу боис уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш устувор вазифалардан биридир.
Бугунги кунда ёшларга оид олиб борилаётган кенг ислоҳоотларнинг асосий замирида ёшларга бўлаётган эътибор ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган бўлиб, мазкур вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Ички ишлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” мавзусида семинар-тренинглар ўтказиш тўғрисида қўшма қарори қабул қилинган.
Ушбу қўшма қарор ижроси доирасида Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан мунтазам равишда жойларда тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 10 июнь куни навбатдаги семенар-тренинг Деҳқонобод туман адлия бўлими ва масъул ташкилотлар ҳамкорлигида тумандаги 1-сон Касб ҳунар мактабида ташкил этилди.
Тадбир давомида соҳа вакиллари томонидан семенар иштирокчиларига Ўзбекситон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари, ёшлар ўртасида хуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари ва ҳуқуқбузарликларни олидни олиш, ёшларга давлат томонидан берилаётган имконият ва имтиёзлар, миграция, мажбурий меҳнат ҳамда сайлов қонунчилиги тўғрисида маълумотлар берилди.
Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш орқали сиёсий-ҳуқуқий фаол шахсни шакллантириш мумкин. Бу эса ўз навбатида, ватан тақдирини ўз тақдири деб билган ватанпарвар ёшларни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.