Янгиликлар
"Ватан тақдири-менинг тақдиримда” мавзусида навбатдаги семинар-тренинг ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” мавзусида семинар-тренинглар ўтказиш тўғрисида қабул қилинган қўшма қарор ижроси юзасидан жойларда ёшлар ўртасида кенг қамровли тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 10 июнь куни Қамаши туман адлия бўлими ва масъул ташкилотлар ҳамкорлигида тумандаги 4-сон меҳрибонлик уйидаги ёшлар ўртасида "Ватан тақдири-менинг тақдиримда" мавзусида навбатдаги семинар-тренинг ўтказилди.
Ушбу тадбирда меҳрибонлик уйида тарбияланиб келаётган беғубор қалб эгаларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда уларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари, ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ёшлар ҳуқуқлари, ёшларга берилаётган имтиёзлар, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари, миграция, сайлов ҳуқуқи ва Президент сайлови ва уни ўтказиш тартиби хусусида видеоролик ва слайдлар намойиш этилди.
Тадбир якунида иштитрокчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.