Янгиликлар
Ер муносабатларини тартибга солишда тенглик ва шаффофлик таъминланмоқда
Жорий йилнинг 10 июнь куни вилоят телевидениесида “Мулоқот” кўрсатуви учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Давра суҳбатида адлия бошқармаси, Қашқадарё вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Давлат кадастр палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси масъул ходимлари томонидан мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳусусида батафсил маълумотлар берилди.Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида амалга оширилаётган ишлар, фермерларнинг ҳуқуқлари, бугунги кунда фермерларга яратилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида ҳам сўз юритилди.