Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Спорт соғлик гарови


Ўзбекистон Репсубликаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6099-сон Фармони юртимизда спортни янада ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш, аҳолининг турли қатламлари орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишни тобора кучайтирмоқда.


Жорий йилнинг 10 июнь куни вилоят адлия бошқармаси ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом ҳаёт кечиришни янада яхшилаш ҳамда ходимларни спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида “Ҳуқуқий маърифат соати”да Ўзбекистон “Ўзбек жанг санъати” федерацияси Қашқадарё вилоят бўлимининг спорт усталари ва бир нечта ёш спортчилари иштирокида “Спорт соғлик гарови” мавзусида назарий ҳамда амалий семинар ташкил этилди.

Семенарда “Ўзбек жанг санъати” спорт тури бўйича соҳа вакиллари томонидан амалга оширилган ишлар ва эришилган ютуқлар ҳақида маълумотлар берилиб, ёш спортчилар томонидан “Ўзбек жанг санъати”га оид амалий чиқишлар намойиш этилди.

Мазкур семенар кутаринки кайфиятда ташкил этилиб, ходимлар спорт нафақат соғлом ҳаёт кечириш учун балки, соҳа фаолиятида ишчанлик қобилиятини оширишга ҳам ҳизмат қилиши ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.

Шунингдек, ўзларининг “Ўзбек жанг санъати”га оид кўргазмали чиқишлари билан ходимлар ўртасида қизиқиш уйғотган ёш спортчилар вилоят адлия бошқармасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.