Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида тадбирлар давом этмоқда.


Қамаши туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Туқбой” Маданият марказида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси бўйича сайёр тадбир ўтказилди.

Тадбирда фермерлар ва тадбиркорлик субьектлари, аёллар дафтарига киритилган ҳотин-қизлар ва бошқалар иштирок этишди. Иштирокчиларга, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилиши, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш орқали соҳани тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрланиши, “Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери” сифатида уларнинг иқтисодиёт ва жамиятдаги мавқеини ошириш мақсадида жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясини ўтказиш бўйича адлия вазирининг буйруғи қабул қилинганлиги маълум қилинди.

Акция давомида тадбир иштирокчиларига соҳага оид слайдлар, видеороликлар намойиш этилиб, инфографика ва флайерлар тарқатилди ҳамда берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Тадбир якунида, фермерларга 1008 – ишонч телефони, @fermermadadbot махсус телеграм-бот орқали ҳамда сайёр ва уйма-уй қабул жараёнида мавжуд муаммоларини маълум қилишлари тушунтирилди.