Янгиликлар
"Лочин" оромгоҳида щтказилган маънавий-маърифий тадбир тафсилотлари
Жорий йилнинг 9 июнь куни Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан Шахрисабз туман “Мираки” шаҳарчасида жойлашган “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ тасарруфидаги “Лочин” болалар дам олдириш оромгоҳида “Сиз ҳуқуқингизни биласизми?” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Айни кунларда оромгоҳда дам олиш мавсумининг 1-босқичи давом бошланиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва бошқа турли вилоятлардан келган болалар ҳордиқ чиқармоқдалар.
Адлия бўлими ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шахрисабз туман кенгаши масъул ходимлари билан биргаликда оромгоҳда дам олувчи болажонлар ўртасида “Сиз ҳуқуқингизни биласизми?” викториналари ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини билиш даражасини аниқлаш мақсадида тайёрланган савол-жавоблар билан болажонларнинг ҳуқуқий саводхонлиги янада оширилди.
Викторина ғолибларига ва фаол иштирок этган болажонларга адлия бўлими томонидан ҳуқуқий адабиётлар ва эсдалик совғалари топширилди ҳамда кўргазмали материаллар буклет, флаерлар тарқатилди.
Мазкур тарғибот тадбирлари режага асосан Яккабоғ ва Китоб туманларидаги 5 та оромгоҳларда давом эттирилади.