Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатишда янги йўналиш – медияция институти такомиллашмоқда


Бугунги кунда фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатишда олиб бориётган ислоҳатлар замирида инсон манфаати ва ҳуқуқини ҳимоя қилиш биринчи ўринни эгаллайди. Шунга кўра, бу борада фуқароларни айрим турдаги фуқаролик ва оила муносабатлари бўйича ортиқча оворагарчилигини олдини олиш мақсадида янги соҳа сифатида судгача низоларни ҳал қилишда медияция институти киритилди.

Хусусан, “Нотариат тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунида нотариус медиатор вазифасини бажариши, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар, шу жумладан мулкий ва мерос масалалари бўйича ўзаро мақбул қарор қабул қилиш учун тарафларнинг ихтиёрий розилиги асосида низода медиатор сифатида иш юритиши, тарафлар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижаларидан келиб чиқадиган низони ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, нотариус тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни тасдиқлаши кўрсатилган.
Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан жорий йилнинг бугунги кунига қадар вилоятда фаолият юритиб келаётган нотариуслардан 7 нафарига медиаторлик фолияти билан шуғулланиш бўйича махсус сертификатлар берилди.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан ушбу нотариусларнинг Профессионал медиаторлар реестрига киритилиши таъминланиб, ҳозирда улар медиатив келишувни тасдиқлашда ваколатли шахслар ҳисобланади.
Жорий йилнинг 7 июнь куни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х. Насимов томонидан Қарши шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар А. Бегимов ва А. Урунов ҳамда Китоб туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Г. Ишмуратоваларга

Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида медиаторларни тайёрлаш махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатлар тантанали топширилди.
Мазкур сертификатларга асосан ушбу нотариусларни белгиланган тартибда Профессионал медиаторлар реестрига киритиш ишлари амалга оширилмоқда, бу эса келгусида нотарусилар томонидан фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатишда янги бир йўналишда иш олиб бориш ваколатини беради.