Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

"Зиё чашмаси" оромгоҳида болажонларнинг ҳуқуқлари тушунтирилди


Жорий йилнинг 8 июнда Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан “Сиз ҳуқуқингизни биласизми?” мавзусида тумандаги Зиё чашмаси оромгоҳида маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда оромгоҳда дам олувчи болажонларга, адлия органлари фаолияти билан таништирилиб, фаолияти давомида амалга оширилган муҳим ишлар бўйича мастер класслар ва сайлов қонунчилиги ҳақида умумий тушунчалар, “Сиз ҳуқуқингизни биласизми?” викториналар ташкил этилди.

Шунингдек, викторина ғолибларига адлия бўлими томонидан болажонларга ҳуқуқий адабиётлар ва эсдалик совғалари топширилди ҳамда кўргазмали материаллар буклет, флаерлар тарқатилди.