Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Коррупция жаҳолат ботқоғи


Коррупцияга қарши кураш дунё миқёсида бугунги кунинг энг долзарб масалаларидан бир бўлиб қолмоқда. Бу иллатга қарши кураш дунёнинг кўплаб мамлакатлари қатори Республикамизда ҳам кескин олиб борилмоқда, шунингдек ушбу масала бўйича бир қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ва ижро қаратиш бўйича дастурлар қабул қилинди.

Адлия бошқармаси ва унинг тизимига кирувчи идоралар ва муассасалартомонидан ҳам коррупцияга қарши кураш доирасидабир қатор ишлар амалга ошириб келмоқда.
Хусусан, Касби туман адлия бўлими томонидан жорий йил 8 июнь куни “Касбитумангаз” газ таъминоти бўлими соҳа ходимлари ўртасида коррупция, унинг турлари, оқибатлари ва жавогарлик чоралари, мажбурий меҳнат, меҳнат қонунчилиги ва ижро интизомига риоя этилиши бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида соҳа вакиллари томонидан истеъмолчиларга хизмат кўрсатишда турли коррупцион ҳолатларига йўл қўймаслик, аҳолига тез ва сифатли хизмат кўрсатиш билан фуқароларнинг соҳага бўлган ишончларини ошириш, аҳолини рози қилиб, халқ фаровонлигини таъминлашга эришиш ҳақида ҳам сўз юритилди.

Раҳбар ходимларга амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган ютуқлар мобайнида ходимлар ўртасида меҳнат муносабатларини тўғри йўлга қўйиш, мажбурий меҳнат ҳолатларига йўл қўймаслик ва ижро интизомига қатий риоя қилиш ҳақида ҳам тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, соҳа вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ – 5618-сон фармони юзасидан аҳоли ўртасида унда назарда тутилган бошқа долзарб вазифалар қаторида коррупцияга қарши курашишда аҳолини ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш масалаларида ўз ҳиссаларини қўшишлари таъқидланди.
Адлия органлари ходимлари бундан кейин ҳамжамиятда коррупцияга қарши кураш борасидаамалга оширилаётган чора-тадбирлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича амалга оширилаётган улкан ишларга ўз хиссасини қўшиб боради.