Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Адлия бўлимлари томонидан фермерга мадад акцияси доирасида тадбирлар ташкил этилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг жорий йил 24 майдаги 172-ум-сон буйруғига асосан 2021 йил июнь – декабрь ойларида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муносабатларда фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволини ўрганиш юзасидан “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси эълон қилинди.

Акция доирасида адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан фермерларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш масалалари, банклар томонидан субсидия ва кредит ажратиш тартиблари, етиштирилган махсулотларни сотиш бўйича шартномалар асосида пул маблағларини муддатларда олиш тартиблари ва бошқа масалалар юзасидан бир қатор тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, жорий йилнинг 8 июнь куни Касби туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида фермер хўжаликлари раҳбарлари ўртасида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси эълон қилинганлиги ва акциянинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида тушунтиришлар берилиб, тайёрланган кўргазмали тарғибот материаллари (буклет ва флайерлар) тарқатилди.

Шунингдек, уларни қизиқтираётган масалалар бўйича тегишли маълумот ва тавсиялар берилди.