Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

“Ватан тақдири – менинг тақдиримда”


Ватан - бу инсон ва унинг авлод-аждодлари киндик қони тўкилган муқаддас даргоҳдир. Ватан - бу аждодлар маскани, эл-юрт, халқ вояга етган, унинг тили, тарихи, маданияти, урф-одатлари, қадриятлари чинакамига шаклланиб, ўсиб, камол топиб борадиган заминдир.

Ватан деганда, ҳамиша ўзимиз туғилиб ўсган, кўз очиб кўрган, таълим-тарбия олиб вояга етган, неча-неча авлоду аждодларимиз яшаб ўтган, уларнинг ақл-идроки, меҳнати сарф қилинган юрт кўз олдимизга келади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан имзоланган қўшма қарорга асосан Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими ва масъул ташкилотлар билан иштирокида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” мавзусида семенар – тренинг ўтказилди.

Семенар тренингда асосан умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари, юридик техникум ва олий таълим муассасалари талабалари, шунингдек “Ёшлар дафтари”га киритилган уюшмаган ёшлар қамраб олинди.

Семенарда асосан ёшларга оид давлат сиёсати доирасида яратилаётган шароитлар ва берилётган имтиёзлар ҳақида сўз юритилди.

Тадбир давомида соҳа вакиллари томонидан “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” шиори остида ёшларнинг ватанга бўлган садоқати, уларнинг ватан олдидаги фидоийлиги шубҳасиз давлатнинг келажаги буюклигидан далолат эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, бош қомусимиз Ўзбекистон Республикаси Конститутциясида сайлаш ва сайланиш фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари сингари белгилаб қўийлганидек, яқинлашиб келаётган катта сиёсий жараён Президент сайлови ва унинг ўтказилиш тартиби ҳақида слайд орқали маълумотлар берилди ва тадбир қизиқарли ва сермазмун мотивация руҳида давом эттирилиб, иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволлари орқали соҳа вакилларидан керакли маълумотларни олишди.

Тадбир қизиқарли ва сермазмун кўтаринки руҳда ўтказилди.