Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

“Ватан тақдири менинг тақдиримда”


Мамлакатда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 13 апрель куни ўтказилган “Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари”га бағишланган видеоселектор йиғилишининг 18-сон баёни ҳамда ушбу баён асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги 2021 йил 1 май куни имзоланган Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ватан тақдири - менинг тақдиримда” мавзусида ташкил этиладиган семинар-тренинглар ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарор ижроси таъминлаш мақсадида, Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан туман педагогика коллежида “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” шиори остида семинар-тренинг ташкил этилди.

Мазкур тренингда сўз олганлар бугунги кунда мамлакатимиз қонунчилигида бўлаётган ўзгаришлар, сайлов қонунчилиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда меҳнат қонунчилигига қаратилган маърузалари билан қатнашдилар.

Семенар тренингда асосан умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари, юридик техникум ва олий таълим муассасалари талабалари, шунингдек “Ёшлар дафтари”га киритилган уюшмаган ёшлар қамраб олинди.

Ушбу ташкил этилган семинар-тренинг талаба ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини бойитиш билан бирга уларнинг қалбида ватанпарварлик, конунларга ҳурмат ҳиссини уйғотишга хизмат қилади.