Янгиликлар
“Ватан тақдири - менинг тақдиримда”
Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ёшларга оид давлат сиёсатига қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этади. Сўнгги йилларда соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор фармон ва қарорлар, давлат дастурлари қабул қилинди. Келажагимиз давомчиларининг эзгу орзу ва мақсадларини рўёбга чиқаришга қаратилган муҳим ташаббуслар ҳаётимизга татбиқ этилди. Айниқса 30 июнь юртимизда Ёшлар куни сифатида белгилангани униб-ўсиб келаётган навқирон авлоднинг ёруғ истиқболи йўлидаги мустаҳкам қадам бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” мавзусида семенар тренинглар ўтказиш тўғрисида қўшма қарор ижросини таъминлаш юзасидан Қамаши туман адлия бўлими томонидан давлат хизматлари марказида “Ватан тақдири-менинг тақдиримда” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбирда асосан умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган уюшмаган ёшларга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир давомида масъуллар томонидан ёшлар қалбида ватанга бўлган садоқат туйғусини шакиллантириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари, ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ёшлар ҳуқуқлари, ёшларга берилаётган имтиёзлар, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари, сайлов ҳуқуқи ва президент сайловини ўтказиш асослари, овоз бериш тартиблари ва бошқалар хусусида видеоролик ва слайдлар намойиш этиш орқали қизиқарли маълумотлар берилди.
Тадбир иштитрокчиларининг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.