Янгиликлар
“Ватан тақдири – менинг тақдиримда”
Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Мамлакатда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” мавзусида семинар тренинглар ўтказиш тўғрисида қўшма қарор имзоланди.
Мазкур қўшма қарорга асосан, жорий йил 4 июнь куни вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят прокуратураси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ва Қарши Мухандислик Иқтисодиёт институти ҳамда Қарши шаҳридаги 15-умумтаълим мактаби масъул ходимлари иштирокида “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” мавзусида семинар тренинг ташкил этилди.
Семинар тренингда асосан умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари, юридик техникум ва олий таълим муассасалари талабалари, шунингдек “Ёшлар дафтари”га киритилган уюшмаган ёшлар қамраб олинди.
Сўзнинг бошланиши вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Х.Насимовнинг кириш сўзлари билан бошланиб, бошқа масъул ходиларнинг қизиқарли суҳбатлари билан давом эттирилди.
Бугунги кундаги фаровон ва осмони мусаффо бўлган жамиятнинг эртанги меваси бўлган ёшларга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги ҳамда бу борада бир қанча самарали ишлар амалга оширилаётганлиги ҳам сўз юритилди.
Тадбир давомида соҳа вакиллари томонидан “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” шиори остида ёшларнинг ватанга бўлган садоқати, уларнинг ватан олдидаги фидоийлиги шубҳасиз давлатнинг келажаги буюклигидан далолат эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, жамиятда интилувчан ёш тадбиркорлар орқали жойларда қўшимча иш ўринларини яратиш ва ишсизлар сонини камайтириш мақсадида тадбиркорлик фаолияти ҳамда меҳнатга оид муносабатлар ҳақида ҳам қизиқарли маълумотлар берилди.
Бош қомусимиз Ўзбекистон Республикаси Конститутциясида сайлаш ва сайланиш фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари сингари белгилаб қўийлганидек, яқинлашиб келаётган катта сиёсий жараён президент сайлови ва унинг ўтказилиш тартиби ҳақида слайд орқали маълумотлар берилди
ва тадбир қизиқарли ва сермазмун мотивация руҳида давом эттирилиб, иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволлари орқали соҳа вакилларидан керакли маълумотларни олишди.
Мазкур тадбир Қарши шаҳридаги аҳоли кўп бўлган марказий боғ ҳудудидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликка оид флаер ва инфогарафикалар тарқатиш орқали қизиқарли тарзда давом этди.
Шунингдек, ушбу тадбир Касби туман адлия бўлими томонидан 11-сон умумтаълим мактабида, Муборак туман адлия бўлими томонидан 2-сон умумтаълим мактабида, Қарши туман адлия бўлими томонидан 9 ва 35-сон умумтаълим мактабларида ҳамда бошқа туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳам жойлардаги жами 19 та умумтаълим мактабларида ташкил этилди.