Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Президент топшириқлари назоратда


Вилоят адлия бошқармаси томонидан  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 3 март куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида (11 март 2021 йил, 02-РА 1/1-394-сон) Қорақлпоғистон Рекспубликаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бир ой муддатда энг муҳтож оилалар рўйхатларини шакллантириб, ушбу оилаларни ижтимоий ижара талаблари асосида уй-жойларга кўчириш тўғрисидаги топшириқ ижроси ўрганилди.

“Аёллар дафтари”га киритилган ва ижтимоий ижара талаблари асосида компенсация тўлашга муҳтож бўлган оилалар билан тегишли шартномалар тузилиб, уй-жойга кўчирилганлиги ва ижара тўловлари тўлаб берилганлиги ҳолати мониторинг қилинди.

Мониторинг давомида Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлимлари томонидан бир қанча ҳато камчиликларга йўл қўйилганлик ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш ҳамда келгусида қайта такрорламаслик тўғрисида Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш Қашқадарё вилоят бошқармасига тақдимнома киритилди.

Мазкур тақдимнома муҳокамаси юзасидан жорий йил 2 июнь куни вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш вилоят бошқармаси ҳамда бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда вилоят ҳокими ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари маслаҳатчилари иштирок этишди. Шунингдек, йиғилишда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича” вақтинчалик тартибнинг тегишли бандалари юзасидан йиғилиш қатнашчиларига яна бир бор тушунтириб ўтилди.