Янгиликлар
Ёз мавсуми
Қашқадарё вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан жорий йил 2 июнь куни адлия бошқармаси ходимлари ва Юридик техникуми ўқувчи ёшлари ўртасида адлия бошқармаси биносида фавқулотда ҳолатларни олдини олиш мақсадида кўргазмали тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда ёз мавсуми бошланганлиги ҳамда хаво ҳароратининг кескин исиши сабабли, вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан соҳа фаолиятида фойдалниладиган турли хилдаги махсус ускуна ва кийимлар намоиш этилди ҳамда улардан қандай фойдаланилиши ҳақида қисқа тушунтиришлар берилди.
Тадбир иштирокчилари фавқулотда вазиятларда сув тубига шунғиш учун фойдаланиладиган махсус кийимларни ўзларида синаб, ушбу касб нақадар машаққатли эканлигини ҳис қилишди ҳамда соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволлари билан фикр алмашишди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида соҳа вакиллари томонидан бошқарма ходимлари ва Юридик техникуми ўқувчи ёшларига хаво ҳароратининг кескин исиши оқибатидан таъқиқланган ва ҳар хил турдаги чиқиндилар билан ифлосланган ҳамда тана ҳароратидан анча паст даражадаги чумилиш хавзаларида чумилишнинг аянчли оқибатлари тўғрисида видео ролик орқали семинар ташкил этилди.
Мазкур семинар ҳам сермазмун тарзда ташкил этилиб, иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига соҳа вакилларидан етарлича жавоблар олишди ҳамда рухсат этилган чумилиш хавзаларида ҳам ўзларининг ҳаётларига бефарқ бўлмасликлари ҳақида керакли маълумотларга эга бўлишди.