Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Фуқароларнинг мурожаатлари сайёр қабулда ўрганиб чиқилди


Жорий йилнинг 1 июнь куни жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни тезкор ҳал этиш мақсадида Қарши туман адлия бўлими ва туман давлат ҳизматлари маркази томонидан “Ғубдин” МФЙда сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда иштирок этган фуқароларнинг муаммолари ўрганиб чиқилди ва 5 нафар фуқарога ўзларининг қийнаб келаётган масалалари бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса,
6 нафарининг мурожаати адлия бўлими иш юритувига олинди.

Бундан ташқари, фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари тўғрисида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, муаммоларининг ечими юзасидан берилган саволларига тегишли тартибда жавоблар берилди.