Янгиликлар
Бахтли болалик
Жорий йилнинг 1 июнь куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси, Юридик техникуми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан бир қатор маънавий –маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Ҳусусан, адлия бошқармаси ва Юридик техникум талабалари билан ҳамкорликда Қарши шаҳридаги истироҳат боғида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда болажонлар учун савол-жавоб викторинаси ташкил этилиб, ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.
.png)
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Қарши шаҳридаги “Мурувват уйи”да тарбияланувчи болажонлар ҳолидан хабар олиниб, болажонларга байрам совғалари улашилди.
Бугунги кунда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш давр талабидир фарзандларимизнинг нафақат жисмонан, балки маънан ва руҳан соғлом бўлишларида бу каби тадбирларнинг аҳамияти катта.