Янгиликлар
01
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда навбатдаги семинар ўтказилди
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятнинг тегишли судьялари иштирокида судларда нотариал ҳаракатлар билан боғлиқ масалалар, шунингдек кейинги вақтларда нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юзага келаётган муаммолар бахс ва мунозара шаклида семинар ўтказилди.
Семинарда асосан вилоят марказига яқин бўлган нотаруислар адлия бошқармасининг мажлислар залида ва чекка ҳудудлардаги нотаруислар ZOOM платформаси орқали иштирок этди.
Нотаруислар томонидан бугунги кунда “Нотариус” ААТ тегишли ташкилотлар билан интеграция қилинганлиги ва бунинг натижасида бир қанча муаммолар бартараф этилганлиги ёки фуқаролар ва нотариуслар учун бир қанча қулайликлар яратилганлиги, шунга кўра келгусида “Нотариус” ААТни суд органларда мавжуд ахборот тизими билан интеграция қилиш орқали маълумотлар алмашишни йўлга қўйиш орқали судларда ва нотариусларда имкониятлар яратилиши айтилди.
Бундан ташқари, мерос, васиятнома ва турар жойларни хусусийлаштириш билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширишда қонун ҳужжатларда зиддиятлар мавжудлиги ёки қонун ҳужжатларида айрим масалалар ечими (меросхўрлар доирасини аниқлаш ва бошқа ҳолатлар) бўйича нормалар мавжуд эмаслиги, янги турдаги нотариал ҳаракатни амалга ошириш тартиби ҳақида тўлиқ нормалар мавжуд эмаслиги баён этилди.
Шунингдек, судларда нотариал ҳакаратлар билан боғлиқ ҳолатлар бўйича ишлар йилдан йилга камайиб бораётганлиги, шундай бўлсада айрим ҳолларда нотаруисларнинг қонун ҳужжатларига тўлиқ риоя этмаслиги ёки фуқаролар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилмаганлиги, фуқароларга нотаруислар томонидан нотариал ҳаракатнинг оқибатлари ҳақида тўлиқ ҳуқуқий тушунтириш берилмаётганлиги сабабли асосли мурожаатлар келиб тушаётганлиги айтилди.
Юқоридагиларга кўра, семинарда норма ижодкорлиги ва хуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, амалиётда учрайдиган муаммолар, уларнинг ечимлари бўйича айрим қонун хужжатларига тегишли ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинди.
Шунингдек, бу турдаги семинарларни бошқа ваколатли органлар билан ҳамкорликда ташкиллаштириш, унинг натижасида халқимизни ортиқча оворагарчиликларига бархам берилишини билдирилди.