Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти ва масъуллари томонидан навбатдаги сайёр қабул Қамаши туманида ташкил этилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Х. Насимов томонидан Қамаши туманида истиқомат қилувчи бир гуруҳ жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари қабул қилинди.

Қабулда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари, туман ҳокимлиги, адлия бўлими, Давлат кадастрлари палатаси туман филиали, “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти туман филиали, Электр таъминоти корхонаси, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Тиббиёт бирлашмаси масъул шахслари ва бошқалар иштирок этишди.

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг 10 тадан ортиқ мурожаати бошқарма ва адлия бўлими иш юритувига қабул қилинди ва 15 яқин мурожаатлар бўйича жойида масъул ташкилот вакиллари томонидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Жумладан, Қамаши тумани “Бобуртепа” МФЙ, “Қўштамғали” қишлоғида яшовчи фуқаро С.А. турмуш ўртоғи 2019 йил 21 апрель куни табиий офат натижасида вафот этганлигини, қайнота ва қайнонаси уни уйдан чиқариб юборишганлигини билдириб, бугунги кунда мерос сифатида улушини олиш масаласига амалий ёрдам сўради.

Бундан ташқари, Қамаши тумани “Кўкбулоқ” МФЙ Янгибоғ қишлоғида яшовчи фуқаро П.Ш. 1-гуруҳ ногирони, отаси П. П. га ногиронлик аравачаси ажратиш масаласига ёрдам бериш ҳақидаги мурожаати жойида ижобий ҳал этилиб, ногиронлик аравачаси билан таъминланди.

Мазкур масалалар бўйича бошқарма бошлиғининг ўринбосари Х. Насимов томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларига мурожаатлари юзасидан барча тегишли ҳужжатларини туман адлия бўлимига тақдим этишлари зарурлигини, улар тегишли тартибда кўриб чиқиб, тегишли амалий ёрдам беришларини маълум қилди.

Келгусида ушбу тадбирларни давом эттириш, унда асосий эътибор ва мақсад фуқароларнинг мурожаатларни ваколатли органлар билан биргаликда кўриб чиқиб лозим даражада ҳал этиш орқали уларнинг адлия органлари ҳамда давлат ташкилотларига нисбатан ишончини янада оширишдан иборат.