Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Чироқчи туман адлия бўлими фаолиятидан


Адлия идоралари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ манфаатларни ҳимоя қилиш ва ҳуқуқларини тиклашда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда ҳамда мазкур йўналишда оммавий ахборот воситаларидан самарали фойдаланмоқда.

Жорий йилнинг 29 май куни Чироқчи туман адлия бўлими фаолияти мисолида “Севимли” телеканали орқали репортаж тайёрланди.

Репортажда Чироқчи туман адлия бўлимига Чироқчи тумани Утамайли МФЙ Утамайли қишлоғида яшовчи фуқаро Р.Лнинг фарзанди Р.Мга оталик фактини белгилашда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожати, ўрганиш ҳолатлари ҳамда фуқаро Р.Лнинг манфаатини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судига “оталик фактини белгилаш ҳақида” ариза киритилганлиги ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг 2021 йил 19 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан манфаатдор шахс Р.Лнинг 19.08.2020 йилда туғилган фарзанди Р.Мга мархум отасининг оталик факти белгилаб берилган ҳолатлари юзасидан интервьлар ва лавҳалар тайёрланди.

Шунингдек, Чироқчи тумани Чимқўрғон МФЙ Оймоқ қишлоғида яшовчи фуқаро А.Хнинг Чироқчи қишлоқ хўжалик ва хизмат кўрсатиш касб – ҳунар коллежи тугатилганлиги сабали у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги, 58 ёшдан ошганлиги сабабли туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан имтиёзли равишда пенсияга чиқиши учун Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимига тақдимнома киритилмаётгналигидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан адлия бўлими кўмаги билан фуқаро А.Хга мазкур масала бўйича ўрганишлар ўтказилганлиги ва фуқаронинг мурожаати ижобий ечим топган ҳолатлари бўйича интервьлар ва лавҳалар тайёрланди.

Тадбир тафсилотлари “Севимли” телеканалининг “Замон” дастури орқали ёритиш чоралари кўрилмоқда.