Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Тарихий-маданий обидаларга зиёрат


Бугун Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ходимларнинг ватанпарварлик руҳини ўстириш мақсадида Қарши туманидаги Қовчин қишлоғида жойлашган Абу ал-Муъийн ан-Насафий зиёратгоҳида жамоавий саёҳат ташкил этилди.

Абу ал-Муъийн ан-Насафий номи билан машҳур бўлган аллома
1027 йилда Насаф (Қарши)да таваллуд топган.

Манбаларда келтирилишича, ан-Насафий ўн бешга яқин асар яратган бўлиб, уларнинг аксарияти калом илмининг турли масалаларига бағишланган. Улар қуйидагилардир: “Ал-Уъмда фи усул ал-фиқҳ”, “Баҳр
ал-калом фи иълм ал-калом”, “Табсират ал-адиллити фи иълм ал-калом”,
“Ат-Тамҳийд ли-қавоиъд ат-тавҳийд фи иълм ал-калом”, “Ал-Оълим
вал-мутаъллим”, “Ийзоҳал-маҳажатий ли-ковн ал-ақл ҳуж-жатан”, “Шарҳ ал-Жомиъ ал-Кабир лиш-Шайбоний фи фуруъ”, “Манохиж ал-аиммати фил фуруъ”, “Муьтақидот” (Тошкентдаги Абу Рай-ҳон Беруний номли Шарқшунослик институтида Абу ал-Муъийн ан-Насафийнинг бу асаридан бир қўлёзма сақланади.

Аллома 1114 йили — 87 ёшида Самарқандда вафот этган.

Бошқарма ходимлари томонидан Абул-Муъийн ан-Насафий ҳақидаги ривоятлар билан танишган ҳолда аллома мақбараси бугунги кунга келиб обод зиёратгоҳга айлантирилганлиги, зиёратчиларга зарур шароитлар яратилганлиги ҳамда мазкур масканда кутубхона ва музей ташкил этилиб, буюк олим асарлари сақланиб келаётганлини алоҳида қайд этишимиз мумкин.

Ходимларда буюк ватандошимиз Абу ал-Муъийн ан-Насафий ҳаёти ва илмий мероси ҳақидаги тариҳий маълумотлар ўзгача таъсуротлар қолдирди.