Янгиликлар
Соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда
Жорий йил 5 майда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, аҳоли саломатлигини сақлаш борасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги ПФ-6221-сон Ўзбекистон Республикаси президенти фармони қабул қилинди.
Мазкур фармонда Соғлиқни сақлаш соҳасига оид бир қанча устувор вазифалар назарда тутилган.
Хусусан, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда “тиббиёт бригадалари” фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари томонидан аҳолига янада сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини кенгайтириш учун 2021 йил 1 июлдан бошлаб 10 мингта, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса яна қўшимча
10 мингта ўрта тиббиёт ходимлари штатлари ажратилиши белгиланди.
Жорий йил 1 июлдан бошлаб ҳамширалик иши ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилиши, нодавлат тиббиёт ташкилотларига қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланишга яъни махсус автотранспорт воситасида ташкил этиладиган “мобил тиббиёт” хизмати ёрдамида жойига чиққан ҳолда аҳолига хизмат кўрсатиш ҳамда нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “тиббий пункт”ларини ташкил этиш назарда тутилди.
Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида бепул даволанишга ордерлар бериш учун жорий йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўшимча 80 миллиард сўм маблағ ажратиладиган бўлди.
Вазирликда Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси ташкил этилди.
Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (кейинги ўринларда — Палата) 2021 йил 1 июлдан унга Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш Республика марказини қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилсин ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказиладиган бўлди.
Шу ўринда такидлаш жоизки ушбу фармондан кўзланган асосий мақсад соғлиқни сақлаш тизимини янада яхшилаш, малакали мутахассисларни тиббиёт муассаларига жалб қилиш ҳамда энг асосийси фуқароларга тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишдан иборат.