Янгиликлар
Жойларда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Сўнгги йилларда миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда фуқаролар ўртасида ҳуқуқий саводсизликка барҳам бериш борасида сезиларли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, Миришкор туман адлия бўлими томонидан тузилган ишчи гурух билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ички Ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган Қўшма Қарор ижроси бўйича тумандаги 3-сон мусиқа мактабида битириувчи синф ўқувчилари иштирокида “Ватан тақдири-менинг тақдиримда” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Мазкур семинар-тренинг давомида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда уларнинг билим ва куникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси", "Ёшлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларга берилаётган имтиёзлар", "Президент сайлови-сиёсий жараён" мавзуларида тушунтиришлар берилжи ҳамда инновацион усулдан фойдаланган ҳолда тадбир иштирокчиларига турли мавзуларда слайдлар намойиш этилди.
Шунингдек, тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилди ҳамда барча тадбир иштирокчиларига адлия вазирлиги томонидан юборилган "Ҳаётий масалалар бўйича ҳуқуқий қўлланма" китоблари тарқатилди.