Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Маданият бўлимларида қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди


Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб бориш мақсадида адлия органлари томонидан тизимли равишда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга ошириб борилмоқда.

Хусусан, Қамаши туман адлия бўлими томонидан туман Маданият бўлимида Коррупция ва унинг турлари, оқибатлари ҳамда жавобгарлик чоралари, шунингдек, меҳнат қонунчилиги, мажбурий меҳнат, ижро интизоми ва Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти тадбир иштирокчиларига тушунтирилди.

Иштирокчилар томонидан асосан меҳнат қонунчилиги, мажбурий меҳнатга жалб этганлик учун жавобраглик чоралари ҳақида саволлар берилди. Адлия бўлими масъул ходимлари томонидан мазкур саволларда батафсил жавоблар берилди.