Янгиликлар
Ёшлар билан мулоқот
Қарши туман адлия бўлими томонидан тумандаги 8-умумтаълим мактабида ёшлар ўртасида “Ватан тақдири-менинг тақдиримда” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Тадбирда туман ишчи гуруҳлари, волантёрлар кичик гуруҳлари ва ёшлар иштирок этиб, семинар-тренингни туман прокуратураси, адлия бўлими, ИИБ, Халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими ва Ёшлар иттифоқининг туман кенгаши ходимлари олиб бордилар.
Ёшларга слайдлар орқали тайёрланган мавзулар доирасида тушунтиришлар берилиб, ёшларни қийнаб келаётган муаммолари ва масалалари билан соҳа вакилларига мурожаат қилиш имкониятига эга бўлдилар ва ҳуқуқий тушунтиришлар олдилар.