Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Адлия органлари томонидан сайёр қабуллар давом этмоқда


Ғузор туман адлия бўлими томонидан фуқаролар ва тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ва уларнинг қонуний ҳал этилишини таъминлаш юзасидан тумандаги Пахтазор МФЙда сайёр қабул ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ғузор туманидаги Халқ қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонасининг Ғузор туман бўлими, Ғузор туман Давлат хизматлари маркази, Бютджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳамда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари иштирок этишди.
Сайёр қабул жараёнида жойида 4 нафар фуқароларга ва 2 нафар тадбиркорларга жойида тушунтиришлар берилиб, 1 нафар фуқаро ва 1 нафар тадбиркорнинг мурожаатлари бўлим иш юритувига олинди.
Бу каби тадбирлар Касби ва Қарши туманларида ҳам ташкил этилди.