Янгиликлар
Давлат органлари ва ташкилотларига коррупциянинг салбий оқибатлари ва меҳнат қонунчилиги бўйича семинарлар ташкил этилмоқда
Ривожланиб бораётган демократик жамиятимизда коррупцияга қарши кураш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Коррупциянинг характерли жиҳати, амалдор ҳамда унинг манфаатлари билан жамият манфаатларининг бир-бирига зид ҳисобланади. Мазкур иллатнинг аксарият кўриниши амалдорларнининг товламачилиги бўлиб, бунга давлатга қарши жиноят сифатида қаралади.
Бугунги кунга келиб коррупция ҳолатларини бартараф этиш бўйича бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, мазкур йўналишда жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Карши ва Касби туман адлия бўлимлари томонидан туман Маданият бўлимларида коррупция ва унинг турлари, оқибатлари ва жавобгарлик чоралари, шунингдек меҳнат қонунчилиги ва ижро интизоми бўйича ходимлар ўртасида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирда иштирокчиларга давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупция омилларини келтириб чиқараётган тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган 20 тага яқин қонун, 50 тага яқин Президент ва Ҳукумат қарорлари қабул қилганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 май куни “Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун моҳияти ва аҳамияти бўйича батафсил маълумотлар берилди.