Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Ёшлар ўртасида навбатдаги семинар-тренинг ўтказилди


Юртимизда баркамол авлод камолоти ва уларни ҳеч қайси мамлакат ёшларидан кам бўлмаслигига, ёшлар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва уларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Қамаши туман адлия бўлими томонидан тумандаги 7 ва 63-сон умумтаълим мактабларида “Ватан тақдири-менинг тақдиримда” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирда туман Адлия бўлими, Прокуратура, Ичик ишлар, Халқ таълими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимлари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши масъул ходимлари иштирок этишди.

Ёшларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари, ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ёшлар ҳуқуқлари, ёшларга берилаётган имтиёзлар, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари, сайлов ҳуқуқи ва президент сайловини ўтказиш асослари, овоз бериш тартиблари ва бошқалар хусусида слайдлар орқали тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ёшларга видеороликлар намойиш этилди ва инфографикалар тарқатилди.

Иштитрокчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.