Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

“Ватан тақдири-менинг тақдиримда” мавзусида семинар-тренинглар ўтказилмоқда


Қарши туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 22 май куни тумандаги 41-сон умумтаълим мактабида ишчи гуруҳи томонидан юқори синф ўқувчилари ўртасида “Ватан тақдири-менинг тақдиримда” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари, ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ёшлар ҳуқуқлари, ёшларга берилаётган имтиёзлар, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари, сайлов ҳуқуқи ва президент сайловини ўтказиш асослари, овоз бериш тартиблари ва бошқалар хусусида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш уларни тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада ошириш мақсадида олий таълим ва юридик техникум ўқитувчилари томонидан маърузалар ўқилди.

Ёшларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.