Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Аҳолининг фикри биз учун муҳим


Вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳар ойда турли соҳалар доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ижтимоий сўровномалар ўтказиб борилмоқда.

Навбатдаги ижтимоий сўровномалар бошқарманинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни юзасидан фуқароларнинг ҳуқуқий билимини аниқлаш бўйича ташкил этилди.

Хусусан, Қарши туман адлия бўлими томонидан Лаганди МФЙда, Халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимларида, Касби туман адлия бўлими томонидан туман Давлат хизматлари марказида ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида, Қамаши туман адлия бўлими томонидан Халқ таълими бўлимида ва 63-сонли умумтаълим мактабида, Чироқчи туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон, Янги қурилиш МФЙларда ҳамда Халқ таълими бўлимида сўровномалар ўтказилди.