Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Бугун радио эфирида


Адлия бошқармаси ҳамда вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда ҳар ҳафтанинг душанба куни соат 13-20да “Олтин воҳа” радиосининг тўғридан-тўғри эфирида “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” эшиттиришида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари масъул ходимлари томонидан аҳоли учун муҳим бўлган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтириб борилмоқда.

Навбатдаги радио эфирида Қарши туман адлия бўлими бошлиғи А.Жўраев ва Қашқадарё вилоят Транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи Ж.Ашуровлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 7 майдаги ПҚ-5108-сон “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Телефон орқали фуқаролардан келиб тушган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.